Тошкент шаҳридаги кўчаларни таъмирлаш бошланди

© Пресс-служба "Узавтойул"Ремонтные работы на улицах Ташкента
Ремонтные работы на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент кўчаларини таъмирлаш учун биринчи босқичда 20,6 млрд, иккинчи босқичда 50 млрд сўм ажратиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Тошкент шаҳри кўчаларини жорий ва тўла таъмирлаш ишлари 2017 йилнинг ўзида икки босқичда — биринчи навбатда ҳамда йил давомида таъмирланиши зарур бўлган кўчалар кесимида амалга оширилади. Бу ҳақда "Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 7 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика Йўл жамғармаси бошқарув кенгаши томонидан "2017 йилда Тошкент шаҳри туманларининг йўл инфратузилмасини ривожлантиришнинг манзилли дастури" тасдиқланди.

© Пресс-служба "Узавтойул"Тошкент шаҳридаги кўчаларни таъмирлаш ишлари
Ремонтные работы на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳридаги кўчаларни таъмирлаш ишлари

Тошкент кўчаларини таъмирлаш учун биринчи босқичда 20,6 млрд, иккинчи босқичда 50 млрд сўм ажратиш режалаштирилган.

"Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш, Мойқўрғон ва Барака кўчаларидаги жами 7,1 км узунликдаги жорий таъмирлаш, Сергели тумани Обиҳаёт, Нилуфар, Райҳон, Дарё бўйи, Канора кўчаларидаги 9,5 км узунликда тўла таъмирлаш ишлари бошланди", — дейилади хабарда.

Таъмир ишлари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхоналар, жумладан, "Автомагистраль", "Тошкенткўприк" ҳамда "Трансйўлқурилиш" ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда.

© Пресс-служба "Узавтойул"Тошкент шаҳридаги кўчаларни таъмирлаш ишлари
Ремонтные работы на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳридаги кўчаларни таъмирлаш ишлари

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорида бутун республикадаги, жумладан, Тошкент шаҳридаги ички йўллар ва кўчаларнинг таъмирланиши туманлар кесимида белгилаб берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0