Маданият

Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматовга бағишланган китоб чоп этилди

© Yuri CORTEZ / AFPХасанбой Дусматов завоевал золотую медаль
Хасанбой Дусматов завоевал золотую медаль - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистонлик 23 ёшли боксчи Ҳасанбой Дўсматов 2016 йилги Олимпиада ўйинларининг энг яхши боксчиси деб тан олинган.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Андижон вилояти ҳокимлигида Риодаги Олимпиада ўйинлари ғолиби, бокс бўйича олтин медаль соҳиби Ҳасанбой Дўсматовга бағишланган китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Замонамиз қаҳрамонлари" рукни остида чоп этилган нашрда Булоқбоши тумани Кулла қишлоғида камол топган оддий ўзбек ўғлони тимсолида мустақил Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги улкан салоҳияти ифода этилган.

Ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ҳасанбой Дўсматовга "Йилнинг энг яхши боксчиси" соврини топширилди

Тақдимот маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Олимпиада чемпионлари Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ҳасанбой Дўсматов, китоб муаллифлари — Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, ижодкор Нодир Жонузоқ ва Ориф Толиб ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистонлик 23 ёшли боксчи Ҳасанбой Дўсматов 2016 йилги Олимпиада ўйинларининг энг яхши боксчиси деб тан олинган.

Бундан ташқари, Ҳасанбой "Йилнинг энг техникаси кучли боксчиси" мукофоти — Вэл Баркер кубогига лойиқ деб топилган. Шунингдек, у юксак натижаларга эришган спортчиларга бериладиган "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига ҳам сазовор бўлган.

Янгиликлар лентаси
0