Маданият

Тошкентда алоҳида қимматга эга грампластинкалар намойиш этилмоқда

© Стрингер/SputnikГрампластинкалар кўргазмаси
Грампластинкалар кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Кўргазмалар залида кутубхонанинг умумий фондлари таркибидаги мусиқа бўлимида сақланаётган алоҳида қимматга эга грампластинкалар кўргазмаси очилди

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Кўргазмалар залида кутубхонанинг умумий фондлари таркибидаги мусиқа бўлимида сақланаётган алоҳида қимматга эга грампластинкалар кўргазмаси очилди, дея хабар қилмоқда кутубхонанинг Умумий фондларни сақлаш хизмати.

Мазкур кўргазмада "Апрелевский" заводида ишлаб чиқарилган ноёб ретро-овозлар намойиш этилмоқда. Маълумотларга кўра, 1910 йилда Москва вилоятидаги Апрелевка қишлоғида граммофонлар учун пластинкалар ишлаб чиқарувчи биринчи рус фабрикасига асос солинган. У дунёдаги энг йирик грампластинка заводи бўлган. Бу ерда ўн мингдан зиёд ишчи турли жанр йўналишлари бўйича овозли ёзувларни тайёрлашган.

Анор гуллаганда... кўргазмасида намойиш этилаётган қорақалпоқ аёллари миллий либослари - Sputnik Ўзбекистон
Фото
Москвадаги Модалар уйида ўзбек миллий либослари намойиш этилди - фоторепортаж
"Апрелевский" заводининг грампластинкаларига бағишланган кўргазмада ўзбек мусиқаси, дунё халқлари куй ва қўшиқлари, таниқли санъаткорлар ижро этган қўшиқлар, мультфильмлардан болалар мусиқаси, эртаклар, театрлаштирилган инсценировкалар, романслар, опера мусиқаси, буюк композиторлар асарлари, ўзбек ва жаҳон классик бастакорлари куйларининг таниқли мусиқачилар томонидан ижроси, кинофильмларга ишланган мусиқалар, рақснинг турли йўналишлари (балет, бал рақслари, вальс, диско, дунё халқлари рақслари) ва бошқа жанрлардан иборат грампластинкалар ўрин олган.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг "Ижод" залида грампластинкаларни эшитиш ҳамда уларга манзур бўлганларининг электрон вариантларини олиш имкониятига эга бўладилар.

Кўргазма жорий йилнинг 31 мартига қадар давом этади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала