Ҳодисалар

Афғонистонда қуролланган тўда ҳарбий аэродромга ҳужум уюштирди

© AFP 2022 / SHAH MARAIАфғон полициячилари ўз хизмат вазифасида
Афғон полициячилари ўз хизмат вазифасида - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бир гуруҳ қуролланган шахслар Афғонистондаги Хост ҳарбий аэродромига ҳужум уюштиришди

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Қуролланган шахслар Афғонистондаги Хост провинциясида жойлашган ҳарбий аэродромга ҳужум уюштирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Tolo News телеканалига таянган ҳолда.

Афғонистондаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трамп маслаҳатчиси Афғонистон раҳбари билан мамлакат хавфсизлигини муҳокама қилди
"Бир неча нафар қуролланган шахслар Хост провинциясидаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилдилар. Тўқнашув давом этмоқда", — деб хабар қилган телеканал ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали.

Жабрланганлар бор-йўқлиги номаълум.

Нашр хабарига кўра, илгарироқ жангарилар Афғонистон пойтахти — Қобул шаҳридаги ҳарбий госпиталга ҳужум қилган. 50 нафар инсоннинг бевақт ҳалок бўлишига олиб келган ушбу ҳодиса учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олган.

"ИД" террорчилик уюшмасининг бу таъкидига қарамасдан, Афғонистон разведка хизмати вакиллари ушбу ҳужум ортида ким турганини билиш учун ўз суриштирувини олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0