Ҳодисалар

Қашқадарёда 10 яшар болакай пичоқлаб кетилди

Номаълум шахс болакайни ўлдириб, ҳовлидаги "Дамас" русумли автомашина ҳамда ичида пул ва сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари бўлган темир сандиқ (сейф)ни олиб кетган

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Жорий йил 6 март куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Кат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган уйдан 10 ёшли ўғил боланинг ўткир тиғли жисм билан кўп маротаба жароҳат етказилган ҳолдаги жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот-хизмати хабар тарқатмоқда.

Сиёсат
Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш куни деб эълон қилинди
Аниқланишича, номаълум шахс болани ўлдириб, ҳовлидаги "Дамас" русумли автомашина ҳамда ичида пул ва сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари бўлган темир сандиқ (сейф)ни олиб кетган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар жараёнида мазкур мудҳиш жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Касби-Когон йўлида кетаётганида шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Касби тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими милиция таянч пункти профилактика инспектори лейтенант Шуҳрат Муродов томонидан қўлга олинган.

Қарши шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган шахс ушбу қотилликни содир этганликда гумонланмоқда. Унинг уйидан темир сандиқнинг кесилган қолдиқлари ҳамда сумкасидан жабрланувчига тегишли бўлган пуллар, облигациялар ва сариқ металлдан тайёрланган заргарлик буюмлари далилий ашё сифатида олинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала