Ҳодисалар

Тошкентда Ички ишлар органлари ходимлари наша чекаётганда қўлга тушди

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишНаша
Наша - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ички ишлар органлари ходимлари наша чекаётганда қўлга тушди

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида Сергели туман ички ишлар бошқармаси ходими, йўл патруль хизмати ходими ҳамда нафақадаги Ички ишлар органлари ходими марихуана гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиб ўтирган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Қалампир нашри Тошкент шаҳар ИИББга асосланиб хабар қилади.

Ўзбек милицияси патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда ИИБ бошлиғи ўзгарди
Хабарда айтилишича, яхна ичимликларнинг елим идиши орқали гиёҳванд модда истеъмол қилаётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси махсус инспекцияси томонидан ҳибсга олиниб, тиббий экспертизадан ўтказилди. Тиббий экспертиза натижалари улар ҳақиқатан ҳам гиёҳванд модда истеъмол қилганини тасдиқлади.

Ушбу шахслар Ички ишлар идораларида эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ҳозирда уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала