Ўзбекистон ИИВ аҳолидан ҳушёр бўлишни ва ҳар кимнинг гапига ишонавермасликни сўради

© AP PhotoЎзбек милицияси патрул машинаси
Ўзбек милицияси патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фирибгарлар табиатан содда одамларни "ов"лайди. Аммо ҳушёр бўлиш замон талабига айланмоқда

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида пластикдаги пулларни нақдлаштириб берамиз дея, фирибгарликнинг янгича усулини ихтиро қилган жиноятчи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, "Қўйлиқ" автобуслар шоҳ бекатида номаълум аёл 1993 йилда туғилган Миробод туманида яшовчи аёлнинг пластик карточкаларидаги пул маблағларини нақдлаштириб беришни таклиф қилган. Аёл фирибгарнинг гапларига лаққа ишониб жами 61 миллион сўм пули бўлган 2 дона пластик карточкаларини унга топширган. Удабурро "овчи" шундан 6 миллион сўмини нақдлаштириб, жуфтакни ростлаган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу фирибгарлик жиноятини Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

"Шу ўринда таъкидлашни истардикки, фуқароларимиз ҳар қандай кишининг гапига ишонавермасдан, "Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади" деган мақолнинг мағзини чақиб, ўз пуллари ёки мол-мулкларини бировга ишониб топширишда сал ҳушёрроқ бўлганларида, бу каби фирибгарликларнинг олди олинган бўларди", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0