Дунёда

Эрон сув остида ҳаракатланадиган танк ишлаб чиқди

© Sputnik / Valeriy MelnikovЭрон томонидан яратилган танк Россиянинг Т-90 га ўхшаш бўлиши айтилмоқда
Эрон томонидан яратилган танк Россиянинг Т-90 га ўхшаш бўлиши айтилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ўзи яратган танкни намойиш қилди. Эндиликда бу ҳарбий техника серияли ишлаб чиқаришга қўйилиши маълум қилинди

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Эрон қуролли кучлари шанба куни ўзлари томонидан ишлаб чиқилган энг сўнгги моделдаги — Karrar танкини намойиш қилишди ва серияли ишлаб чиқаришга қўйишди, деб хабар қилди РИА Новости Эроннинг Fars агентлигига таянган ҳолда.

Эронда баллистик ракета учирилиши - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Эрон АҚШ санкцияларига нисбатан нафратини намойиш қилмоқда
Сал илгарироқ эронлик ҳарбийлар янги ишлаб чиқарилаётган танк имкониятини Россиянинг Т-90 моделдаги танкига қиёслаш мумкинлигини айтишган эди.

"Янги яратилган танк дунёдаги энг зўр танклар билан уч соҳада беллаша олади: қудрат, аниқлик ва мобилликда, шунингдек, бу жанг майдонида у ишончли техникадир", — деб айтган танк тақдимоти тадбирида Эрон Мудофаа вазири Хусайн Деҳгон.

​Вазир танк учирилган ракеталарни маррага аниқлик билан йўналтириши, шунингдек, жарлик ва дарёларни енгиб ўтишга, ва ҳатто сув остида ҳаракатланишга қодирлигини қўшимча қилган.

Деҳгоннинг сўзларига кўра, Karrar танкларга қарши яратилган турли қуроллар зарбасига дош беришини қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала