Сиёсат

Ҳиммат Оқбўтаев қарори билан Нарпай ҳокими ишдан бўшатилди

Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокимини лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни имзолади

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Вилоят ҳокими қарори билан Нарпай Тумани ҳокими Юсупов Баҳодир Омонқулович ўз лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

"ЮСУПОВ Баҳодир Омонқулович ўз аризасига мувофиқ Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими лавозимидан озод этилсин", — дейилган қарор матнида.

Шу куннинг ўзида Оқбўтаев қарори билан Жабборов Ботир Шукурович Нарпай тумани ҳокими этиб тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала