Тошкент аэропортида Исроил собиқ аскари 13 дона ўқ билан ушланди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишМагазин АК с пулями
Магазин АК с пулями - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самолётга чиқиш чоғида унинг юклари орасида патронлар борлиги маълум бўлган

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Тошкент аэропортида Исроил армияси ЦАХАЛда хизмат муддатини якунлаган аскар қўлга олинди: унинг юклари орасидан 13 дона патрон топилган, деб хабар бермоқда nuz.uz.

Хабарда айтилишича, у Ўзбекистон орқали Таиландга дам олишга кетаётган бўлган. Самолётга чиқиш чоғида унинг юклари орасида патронлар борлиги маълум бўлган.

У Тошкент аэропортининг вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланмоқда.

Исроилнинг Ўзбекистондаги консули аскарнинг ҳолидан хабар олган.

Исроил ТИВ ҳибсга олинган аскарга ёрдам кўрсатишга уринмоқда, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0