Умумхалқ Наврўз ҳашарида 22 миллион киши иштирок этди

© СтрингерАбдулла Қодирий боғида ҳашар
Абдулла Қодирий боғида ҳашар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳашар кунлари қирқ саккиз минг гектардан зиёд майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Ўттиз икки минг километр ариқ ва зовурлар тозаланиб, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилган.

ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 28-февралдаги «2017-йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан 11-12 март кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси «Маҳалла» хайрия жамоат фондидан маълум қилишларича, умумхалқ хайрия ҳашари мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда кўтаринки руҳда ўтган.

Ҳашар кунлари қирқ саккиз минг гектардан зиёд майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Ўттиз икки минг километр ариқ ва зовурлар тозаланиб, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилган.

Ундан ташқари, ҳашар кунларида қарийб йигирма икки миллион туп дарахтга шакл берилиб, оқланган. Йигирма тўрт миллион туп мевали, манзарали дарахт кўчати, ўн етти миллион туп гул экилган.

“Икки кун мобайнида ҳашар доирасида кўп қаватли уйлар атрофи, маҳаллалар, болалар ўйин майдончалари, кўчалар, йўллар, ариқ-зовурлар тозаланди. Қабристонлар, зиёратгоҳлар, сайлгоҳлар ободонлаштирилди. Бу ишларда маҳалла аҳолисига талабалар, ўқувчи-ёшлар яқиндан кўмак берди, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Бектемир тумани бўлинмаси раиси ўринбосари Собир Имомов.  

Ҳашар кунлари ўз иш жойида меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳар бир корхона, муассаса, ташкилотлар ходимлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашарига ўз улушини қўшди.

Янгиликлар лентаси
0