Боласи интернет кафеда ўтирадиган ота-оналар 1,5 млн сўмга яқин жарима тўлайди

© Sputnik / Алексей Бойцов / Медиабанкка ўтишМактаб ўқувчилари интернет клубларда
Мактаб ўқувчилари интернет клубларда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дарс вақти интернет кафеда бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари катта миқдорда жарима тўлаши маълум қилинди

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўқув машғулотлари вақтида интернет кафеларида бўлган ўқувчи аниқланган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси мазкур ҳолат юзасидан жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда 14 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Чемпионат по киберспорту. - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги рейдлар: фарзандингиз дарсга бормай интернет-кафеда ўтирибди
Тадбирда маълум қилинишича, ўқувчи ўқув машғулотлари вақтида интернет-кафеларида бўлгани аниқланган ҳолатда, унинг ота-онаси мазкур ҳолат юзасидан жавобгарликка тортилади.

Ўқувчининг ота-онаси энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда жарима тўлаши белгиланган.

Сўнгги икки ой давомида ўтказилган рейдлар натижасида ўқув машғулотлари пайтида интернет кафеларида бўлган 339 нафар ўқувчи аниқланган. Улардан 112 нафари мактаб ўқувчилари, 227 нафари эса лицей ва коллеж ўқувчиларидир.

Янгиликлар лентаси
0