ТАТУга ал-Хоразмий номи берилди

© tuit.uzТАТУ
ТАТУ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент Ахборот Технологиялари университетда ўн мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда, унинг филиаллари Самарқанд, Фарғона, Қарши, Урганч, Нукус шаҳарларида фаолият кўрсатмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон Президентининг  "Тошкент ахборот технологиялари университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига  Тошкент Ахборот Технологиялари институтига ал-Хоразмий номи берилди, деб хабар қилмоқда Университет расмий сайти. 

"Мазкур қарор билан Тошкент ахборот технологиялари университетига Муҳаммад ал-Хоразмий номи берилди, шунингдек, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Университетда улуғ аллома номини абадийлаштириш ҳамда унинг буюк ва бебаҳо меросини кенг ўрганиш билан боғлиқ қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди", — дейилган олий ўқув юрти саҳифасида эълон қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Хоразмий 783 йилда Хивада таваллуд топган. Ал-Хоразмий математика, геометрия, астрономия, тарих, география ва бошқа фанларнинг илмий йўналишларида кўплаб қомусий асарлар яратган. Алгебра фанига асос солиб, фундаментал маълумотлар, трактатларни илмий баён этиш қоидаларини ишлаб чиққан.

Компьютерда ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
ТАТУ раҳбари виртуал қабулхона очган биринчи ректор бўлди

Президент Қарорида, шунингдек, Университетнинг иқтидорли талабалари учун бериладиган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендияни жорий этиш, университет қошидаги "Дастурий маҳсулотлар ва аппарат дастурий мажмуалар яратиш маркази" ўрнида "Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази" ва Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ташкил қилиш зарурлиги ҳам кўрсатиб ўтилган.

Қабул қилинган қарорнинг яна бир муҳим аҳамияти шундан иборатки, Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармасига маблағлар мобил алоқа хизматлари кўрсатадиган компаниялар томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловдан тушадиган маблағларнинг 1,0 фоиз миқдоридаги ажратмалар ва қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа тушумлардан шакллантирилиши кўзда тутилмоқда.

Бугунги кунда Тошкент Ахборот Технологиялари университетда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, компютер инжиниринги, дастурий инжиниринг, почта алоқатехнологиялари каби ўнлаб таълим йўналишлари бўйича ўн мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Университет филиаллари Самарқанд, Фарғона, Қарши, Урганч, Нукус шаҳарларида фаолият кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0