Қашқадарёда 3 ҳоким ишдан бўшатилди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийБўш курси
Бўш курси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
13 март куни халқ депутатлари Қамаши, Чироқчи ва Ғузор туман Кенгашларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Қамаши, Чироқчи ва Ғузор туманларига янги ҳокимлар тайинланди, деб хабар қилди Қашқадарё нашри.

Андижан - Sputnik Ўзбекистон
Андижон вилоятининг икки туманида ҳоким ўзгарди
Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этган сессияларда ташкилий масалалар кўрилган.

Унга кўра, Дўстмуродов Фахриддин Омонович Қамаши тумани ҳокими этиб, Азимов Рустам Журақобилович Чироқчи тумани ҳокими этиб, Кулматов Фозил Тулаганович Ғузор тумани ҳокими этиб тасдиқланган.

Қамаши туманини бир неча йилдан бери бошқариб келган Махаммадиев Рашид Уракович, Ғузор туманига кўп йиллар раҳбарлик қилган Донаев Шомурод Холбоевич ҳоким вазифаларидан озод этилган.

Нашр шунингдек, Чироқчи тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Комилов Равшан Алимович Миришкор тумани раҳбарлигига ўтганлиги ҳақида аввалроқ хабар берилгани ҳақида эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0