Жамият

Европа ва америка аҳолисининг учдан бири Қрим Россияга тегишли деб ҳисоблайди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Фотобанкка ўтишЯлта қирғоғи
Ялта қирғоғи - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хусусан, Германия ва Италияликларнинг учдан бир қисми шундай фикрда.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Sputnik.Мнения ўтказган сўров Германия аҳолисининг 36% ва италияликларнинг 34% Қримни Россия ҳудуди деб ҳисоблашини кўрсатди. Британия аҳолисининг 26%, америкаликларнинг  23% ва французларнинг 20% ҳам шундай фикрда.

Сўров TNS Global компанияси томонидан Sputnik ахборот агентлиги учун ўтказилди.

Франциядан ташқари қолган тўрт мамлакатда Қримни Россия ҳудуди деб ҳисоблайдиганлар сони ва қарама-қарши фикрда бўлганлар сони бир хил. Францияда эса ярим орол Россия ҳудуди эмас деб ҳисобладиганлар сони кўпроқ.

Германияда, асосан 25-34 ёшли фуқаролар орасида Қрим Россия ҳудуди деб биладиганлар сони кўпчилликни ташкил қилди. Францияда эса бунинг акси — Қримни Россия ҳудуди деб ҳисоблайдиганлар 55 ёшдан 64 ёшгача бўлган кишилар.  

"Билмайман" деб жавоб берганлар сони Францияда — 48%, Германияда  - 23%, Италияда — 34%, Британияда — 44% ва АҚШда — 51 % ни ташкил қилди.

Сўров энг йирик халқаро изланиш компанияларидан бири бўлган, TNS Global томонидан 2017 йилнинг 16-22 феврал кунлари ўтказилди. Унда 16 ёшдан (АҚШда 18 ёшдан) катта бўлган 5132 киши иштирок этди. Францияда 1010 киши, Германияда 1014 киши, Италияда 1050 киши, буюк Британияда 1037 киши, АҚШда 1027 киши.

Sputnik.Мнения — жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлади. "Sputnik. Мнения"нинг сўровлар ўтказиш бўйича дунёда етакчи бўлган Populus, IFop ва Forsa компаниялари билан ҳамкорлик қилади. "Sputnik. Мнения" доимий равишда АҚШ ва Европа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.

Sputnik (sputniknews.com) — халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради. Sputnik.Мнениянинг бошқа хабарлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0