Жамият

Тошкентда 13 та фоҳишахона аниқланди

Барча ҳолатлар юзасида жиноий ишлар қўзғатилди ва 39 фоҳиша жавобгарликка тортилди.

ТОШКЕНТ,  16 мар — Sputnik. Яқинда пойтах ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган оммавий текширувлар натижасида фоҳишахона ташкил қилиш билан боғлиқ 13 та ҳолат аниқланди, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz нашри.

Аниқланган барча ҳолатлар юзасида жиноий ишлар қўзғатилди, ушбу ноқонуний фаолиятни ташкил қилганлар ва 39 фоҳиша жиноий жавобгарликка тортилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖКнинг 131 моддасига биноан, мўмай пул топиш мақсадида бундай фаолият билан шуғулланиш энг кам иш ҳаққининг 25 дан 50 баробаригача ёки уч йилгача мажбурий тарбиявий меҳнат билан жазоланади.

Ушбу жиноят уюшган гуруҳ томонидан амалга оширилган ҳолларда, жарима миқдори энг кам иш ҳаққининг 75 — 100 баробари миқдорида ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум  қилиш билан жазоланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала