Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари жорий қилинади

© Sputnik / СтрингерТез тиббий ёрдам машинаси
Тез тиббий ёрдам машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси президенти Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, деб қайта номланди ва Марказнинг асосий вазифалари белгиланди

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. 2019-йилнинг 1-январидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси билан ўзаро ҳамкорликда фаолият юритувчи мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари жорий қилинади.

Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президентининг янги фармони эълон қилинди
Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида айтиб ўтилган.

Фармонга кўра, 2017-йилнинг 1-июлигача ягона маълумотлар базаси ва маълумотларни узатиш тармоғини яратган ҳолда, тез тиббий ёрдам бригадаларининг фаолиятини тезкор бошқариш ва мувофиқлаштирилишини таъминловчи Марказ ва унинг ҳудудий филиалларининг мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилади.

Хусусан, аҳолига бепул асосда малакали ихтисослаштирилган, юқори технологияли шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий хизмат кўрсатиш, самарадорлиги бўйича жаҳон талабларига мос келадиган шошилинч тиббий ёрдам тизимининг фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш, кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларнинг профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш бўйича янги, самарали технологияларни яратиш, хорижий турдош ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш каби йўналишлар Марказнинг асосий вазифалари сифатида қайд этилди.

Бундан ташқари, Марказ шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида фан ва илмий тадқиқотлар ривожланишининг устувор йўналишларини шакллантириш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ва илғор технологияларни яратиш юзасидан илмий тадқиқотлар олиб боришни, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизими учун илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни ҳам мувофиқлаштириб боради.

Тез ёрдам машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Хизмат вазифасини ўтаётган махсус транспортга жарима ёзилмайди
Эндиликда Марказнинг Тез тиббий ёрдам станцияларига автотранспорт хизматини кўрсатиш "Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ихтисослаштирилган автотранспорт корхонаси" давлат корхонаси томонидан амалга оширилади. Бу эса автотранспорт воситаларининг ҳар доим соз ҳолатда бўлишини ва керакли манзилга ўз вақтида етиб боришини таъминлашга хизмат қилади.

Айни вақтда кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тизимнинг транспорт паркини бойитиш учун давлат бюджети ва бошқа маблағлар ҳисобидан 1200 та тез тиббий ёрдам автомобили харид қилинадиган бўлди.

Янгиликлар лентаси
0