Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

© East NewsЕвропа тикланиш ва тараққиёт банки
Европа тикланиш ва тараққиёт банки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур банк билан ҳамкорлик йилларида Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида ЙТТБнинг 500 миллион доллардан зиёд маблағини жалб этган ҳолда 54 лойиҳа ҳаётга татбиқ этилган

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16-март куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабартини қабул қилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот-хизмати.

Мирзиёев меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва ЙТТБ ўртасида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини алоҳида қайд этган.

Президент ЕБРР Сума Чакрабарти - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодиёт вазирлигида ЕТТБ президенти билан учрашув бўлиб ўтди
Кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, банк-молия сектори, инфратузилмани, айниқса, қишлоқ жойларда модернизация қилиш, шунингдек, агросаноат комплекси, кимё ва нефт-кимё, металлургия саноатида замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги истиқболли дастур ҳамда лойиҳалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган.

Мазкур банк билан ҳамкорлик йилларида Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида ЕТТБнинг 500 миллион доллардан зиёд маблағини жалб этган ҳолда 54 лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди.

Учрашувда истиқболга мўлжалланган қўшма Ҳамкорлик дастурини тайёрлаш, кичик бизнес субектлари лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмаклашишга доир тадбирлар ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Директор по Центральной Азии и России Наталья Ханженкова - Sputnik Ўзбекистон
ЕТТБ ва Ўзбекистон муносабатларининг янги саҳифаси очилмоқда
ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти Мирзиёевга самимий қабул ва ўзаро муносабатларни ривожлантириш масалаларини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирган ва Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлаган.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти мамлакатга ташрифи дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларда ҳам қатор музокаралар ўтказган. Учрашувлар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва Табиатни муҳофаза қилиш соҳасига техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланган.

Янгиликлар лентаси
0