Наврўз кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишДождь в Москве
Дождь в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
19-22 март кунлари Тошкент ва унга яқин вилоятларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим ҳудудларда ёмғир кучли бўлиши мумкин. Ёмғирли ҳаво Республиканинг жанубий ҳудудларида ҳам кузатилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Наврўз байрамини нишонлаш кунлаи Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин деб хабар қилмоқда Ўзгидрометереология маркази.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида  19-21 март кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 19 март тунда ҳаво ҳарорати 2-7 градус кундузи 5-10 градусгача илиқ бўлиши мумкин. 20-22 март кунлари ҳаво ҳарорати 15-20 градусгача кўтарилиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 19-20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 21 март куни алоҳида туманларда ёмғир ёғиши мумкин. 22 март куни ёмғир ёғиши, айрим жойларда эса — кучли ёмғир ёғиши мумкин. 21-22 март кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19 март тунда 3-8 градус, 19-20 март кундузи 17-22 градусгача илиқ бўлиши мумкин. 21-22 март тунлари 5-10 градус, кундузи эса 13-18 градусгача илиқ бўлиши кутилмоқда.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 19-20 март кунлари ўзгарувчан булутли ҳаво бўлиб, 19-20 марта ёғингарчилик кутилмайди, 21-22 март кунлари эса ёмғир ёғиши мумкин. 21-22 март кунлари шамол тезлиги кучайиб 15-20 м/с га етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19-20 март тунлари 2-7 градус, кундузи 15-20 градусов илиқ бўлиши, 21-22 март тунлари 3-8 градусов кундузи эса 13-18 градусов илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида  ҳам ўзгарувчан булутли ҳаво бўлиб, 19-20 марта ёғингарчилик кутилмайди, 21-22 март кунлари эса ёмғир ёғиши мумкин. 21-22 март кунлари шамол тезлиги кучайиб 15-20 м/с га етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19 март тунда 3-8 градус ва 19-20 март кунлари 18-23 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 20-22 март тунлари 7-12 даража илиқ бўлиши ва 21-22 март кунлари  15-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўзгарувчан булутли ҳаво бўлиб, 19-20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 21-22 мартда эса — ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда эса кучли ёмғир ёғиши мумкин. 21-22 март кунлари шамол тезлиги кучайиб 15-20 м/с га етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати тунда 3-8 градус ва кунлари 13-18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.    

Тоғли ҳудудларда 19-20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 21-22 мартда эса — айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шу кунлари шамол тезлиги ҳам 15-20 м/с га етиши мумкин. ҳаво ҳарорати тунда 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0