Самарқандда ҳуқуқбузарлик профилактикаси кучайтирилди

© AP PhotoПатрульная машина узбекской милиции
Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълумки, жиноятчиликни камайтишининг энг яхши услубиди – бу унинг олдини олишдир.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Сенати 2017 йил 25 февралдаги "Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" КҚ-150-III-сонли қарор қабул қилган эди, деб ёзади Зарафшон нашри. 

Ушбу қарорнинг амалга оширишни таъминлаш учун Самарқанд вилояти бўйича махсус комиссия ташкил қилинди. Комиссиянинг  асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

·         ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолиятини жойларга чиқиб ўрганиш;

Самарқанд вилоятида қурол-яроғлар яширилган ўра топилди

·         ўрганиш натижаларини халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида мунтазам муҳокама қилиб борилишини ташкил этиш;

·         Аниқланган муаммолар жойида бартараф этилишига доир чораларни кўриш;

·         жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш;

·         соҳани ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Шунингдек комиссия фаолияти ҳақида туман ИИБ раҳбарлари туман депутатлар Кенгашида ҳар ойда, вилояти ИИБ Бошқармаси бошлиғи Ф.Қувондиқов вилоят депутатлар Кенгаши олдида  ҳар чоракда ҳисобот бериб боришлари керак.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган жиноятлар сони сезиларли даражада камайгани йўқ. 2016 йилда вилоятда 7481 та жиноят содир этилган. Бир йил олдин эса – 7484та.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, қасддан одам ўлдириш, оғир тан жароҳати еткизиш, ва ўғирлик каби жиноятлар сони 4 —10 % га– ошган. Қотилликлар сони айниқса Каттақўрғон ва Булунғур туманларида ошган. Бундан кўриниб турибдики, Ички Ишлар органлари томонидан шу кунга қадар олиб борилган, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган фаолият — самарали бўлмаган.

Янгиликлар лентаси
0