Жамият

Тожикистон Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди

© МЧС Узбекистана Гуманитарная помощь, направленная властями Узбекистана в Таджикистан
Гуманитарная помощь, направленная властями Узбекистана в Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
Оғир дамда кўрсатилган ёрдам учун чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирилди.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Душанбе шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчихонасига Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раиси Рустам Назарзода томонидан ёзилган миннатдорчилик мактуби келди.

Тожикистон ФВ қўмитаси раиси ушбу йил қиш мавсумида содир бўлган 500 дан ортиқ қор кўчкилари натижасида оғир аҳволга тушиб қолган узоқ тоғли қишлоқлари аҳолисига кўрсатилган гуманитар ёрдам учун  миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 7 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан 60 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим-бош ва бошқа керакли маҳсулотлардан иборат гуманитар ёрдам Тожкистоннинг узоқ тоғли ҳудудларига тезкорлик билан еткизиб берилган эди.

Рустам Назарзода, шунингдек Ўзбекистон ФВВга ҳам алоҳида миннатдорчилик хати йўллади.

"Тожикистон халқи бундай катта талофат вақтида, чин кўнгилдан кўрсатилган ҳамжиҳатлик ва ҳамдардликни юқори баҳолайди. Юборилган ёрдам бу фақат керакли маҳсулотлар бўлиб қолмасдан, балким кўп йиллик ҳамкорлик ришталари билан боғланган дўстона халқ томонидан кўрсатилган кучли руҳий ёрдам  бўлди", — дейилган қўмита раҳбари хатида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала