Хоразм ва Қашқадарё вилоятларининг туристик сайтлари ишга тушди

Oбуна бўлиш
Уларда Хоразм ва Қашқадарё вилоятларига бағишланган фото ва видеолавҳалар, маълумотлар, меҳмонлар учун маълумотлар жойлаштирилган

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда visitkhorezm.uz ва visitkashkadarya.uz сайтларини ишга туширди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Туризм - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда туризмга бағишланган газетанинг илк сони нашр қилинди

Ушбу сайтлар туристлар ва туристик компаниялар учун мўлжалланган. Уларда Хоразм ва Қашқадарё вилоятларига бағишланган фото ва видеолавҳалар, маълумотлар, меҳмонлар учун маълумотлар жойлаштирилган.

Сайт ташриф буюрувчилари "Панорама" рукни остида мазкур вилоятлардаги энг диққатга сазовор масканларнинг панорамали (360 даражали) фотосуратларини томоша қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, "Туристларнинг ўзини тутиш қоидалари", "Тавсиялар", "Сўзлашгич", "Соғлик ва хавфсизлик", "Маданият, "Миллий таомлар", "Миллий байрамлар" каби рукнлар ҳам сайт меҳмонларини бефарқ қолдирмайди.

Янгиликлар лентаси
0