Тошкентдан Бухорога янги "Афросиёб" электропоезди қатнай бошлади

Oбуна бўлиш
2011 йилдан буён Ўзбекистонда 2 та юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоезди йўловчиларга хизмат қилиб келаётган эди

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Бугундан янги "Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий электропоезди Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида илк бор тижорат қатновини бошлади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Бугун Тошкент марказий вокзалида Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ушбу замонавий "Афросиёб" электропоездида фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимларга, жумладан, машинист ва стюард ҳамда стюарддессаларга Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўзбекистонга 2та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд олиб келинади

2011 йилдан буён Ўзбекистонда 2 та юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоезди йўловчиларга хизмат қилиб келаётган эди. Яқинда келтирилган янги "Афросиёб" электропоезди олдингиларига қараганда кўпроқ имкониятга эга.

Хусусан, шу вақтга қадар ҳаракатланаётган юқори тезликдаги электропоездлар 215 нафар йўловчига мўлжалланган бўлса, янги поездда 287 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади. Унда эконом тоифали вагонлар сони 2 тага кўп. Бу бир вақтнинг ўзида яна қўшимча 72 нафар йўловчини ўз манзилига етказиш имкони демакдир.

Яқин кунларда Ўзбекистонга яна битта ана шундай замонавий электропоезд олиб келинади. Бу билан республикада юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар сони 4 тага етади.

Бундай замонавий электропоездлар учун "Ўзтемирйўлмаштаъмир" шўъба корхонаси ҳудудида хизмат кўрсатиш цехи қурилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0