Дунёда

Одатдагидан 5 кун олдин: Японияда сакура гуллади

Японияда сакура гуллашининг "энг қизғин" палласи апрел ойи бошларига тўғри келади

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Паст атмосфера босими, ёғингарчилик ва илиқ об-ҳаво натижасида Токиода сакура одатдагидан беш кун аввал гуллади, деб хабар қилди Япония метеорология хизмати.

Токиода расман саура гуллаши мавсуми махсус "назорат" дарахтида илк 5 дона гул очилгандан кейин очиқ деб ҳисобланади. Бу дарахтни Япония метеорологик бошқармаси инспекторлари кузатиб боришади. Улар март бошидан барча олчазорларни назорат қилиб боришади. Бунга масъул ходим 21 март эрталаб Ясукуни ибодатхонасига келиб, сакура шохларида пушти ғунчалар ниш урганини қайд қилди ва "Токиода сакура гуллади" деб эълон қилди.

Бироқ бу хабар омма томондан одатдагидек жўшқин қаршиланмади, чунки бугун Токиода ёмғир ёғмоқда. Бироқ япон нашрлари фотомухбирлари ёмғирли об-ҳавога қарамай, мамлакатнинг бош сакура дарахтидаги ҳар бир ғунчани камерага синчковлик билан қайд қилишмоқда.

Сакуранинг тўлиқ гуллаши вақти март ойи охири ёки апрель бошига тўғри келади. Бу вақтда боғлар ва олчазорлар пушти рангдаги гулларга бурканади. Шу кунлари минглаб одамлар бу мўъжизадан завқ олиш учун боғларга ошиқадилар ва сакура дарахтлари остида пикниклар уюштиришади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала