Жамият

Шавкат Мирзиёев Наврўз сайлига чиқди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наврўзга сайлга чиқди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наврўзга сайлга чиқди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти байрам сайлида иштирок этаётган хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари билан кўришиб, уларни байрам билан муборакбод этди

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28-февралдаги "2017-йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Наврўз байрами бу йил мамлакатда умумхалқ сайли сифатида нишонланмоқда, деб хабар қилинди Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.

Хабарда Шавкат Мирзиёев байрам сайлига чиққани айтилган.

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев халқни Наврўз билан табриклади
"Пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи байрамона безатилган. Карнай-сурнай садолари эрта тонгдан халқни сайлга чорлади. Эзгулик, муҳаббат, хайр-саховат, мурувват, шафқат ва шафоат, янгиланиш ва яшариш айёми қалбларга сурур, олам-олам қувонч ва янги-янги орзу-ҳаваслар бахш этади.

Боғ ҳудуди "Наврўзи олам муборак!", "Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!", "2017-йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" каби шиорлар, хушбўй гулу чечаклар билан безатилган. Турфа ранг байроқчалар ҳилпирайди, ранго-ранг шарлар майин эпкинларда тебранади.

Сайлда халқимизнинг тарихи, маданияти, урф-одат ва анъаналарини акс эттирган айвонлар, йўлак бўйлаб устаю ҳунармандлар, ганчкорлар, каштадўзу чеварлар миллий либосларимизни, дўмбира, доира каби халқ чолғу асбобларини, миллий буюмларни намойиш этмоқда.

Давлатимиз раҳбари кўргазмага қўйилган маҳсулотларни кўздан кечирди. Усталар билан суҳбатлашиб, байрам билан табриклади.
Президентимиз байрам сайлида иштирок этаётган хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари билан кўришиб, уларни байрам билан муборакбод этди.

Мўйлови сабза урган йигитлар кўклам ўйини – чиллак, зувиллатар, норғул йигитлар от жиловини эркин қўйиб-чопишиб, беллашади. Қоқигулдан бошига чамбараклар тақиб олган қизлар қошларига ўсма тортишади. “Беш тош”, “Мак-мак” ва ”Оқ теракми, кўк терак?” ўйинлари, Наврўз сайли қатнашчиларини хушнуд этади. Дошқозонларда қайнаган сумалак ифори оламни тутади. Сочларига жамалак таққан қизлар шўх-шодон рақсга тушади.

Навруз в Голливуде - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбеклар Голливудга ҳам Наврўз шукуҳини олиб келишди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев концерт дастурини томоша қилди. Лапарлар, қўшиқлар, халқ термалари, аскиячилар пайрови қизиди. Фолклор жамоаларининг куй-қўшиқлари қушлар чуғурига, кўркам фавворанинг жилдирашига уйғунлашиб кетди.

Эртамизнинг эгалари бўлган болалар чиқишлари, уларнинг шўх-шодон кулгулари, мустақил юртнинг баркамол фарзандлари ижросидаги она Ватанни, кўкламни, бахтиёр болаликни мадҳ этувчи жарангдор куй-қўшиқлар, жозибадор рақслар барчага завқ-шавқ улашади. Наврўз, ёшлик ва баркамолликнинг нақадар уйғунлиги кўз ўнгингизда гавдаланади.

Сўриларда қўр тўкиб ўтирган отахонлар яна бир баҳор билан юзлашганига шукрона келтириб, юрт ободлиги, халқ фаровонлигидан сўз очади. Давлатимиз раҳбари отахонлар билан суҳбатлашди. Қўллар дуога очилди.

– Наврўз нафақат ўзбек халқининг, балки шу заминда ҳамжиҳатликда истиқомат қилаётган барча миллат вакилларининг энг гўзал байрамларидан бирига айланган. Давлатимиз раҳбарининг бизга кўрсатаётган ҳурмат ва эҳтироми, ғамхўрлиги учун миннатдормиз, – деб давлат раҳбарига миннатдорлик билдирган бошқирдистон миллий маданий марказининг "Агидел" маданий жамоаси раҳбари Эмма Магиярова".

Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва қишлоқларида Наврўз сайллари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала