Жамият

Ўзбекистонда "Наврўз - боқий байрам" танлови эълон қилинди

© ИА "Жахон" / Анвар ИльясовТошкентда Наврўз байрами нишонланиши
Тошкентда Наврўз байрами нишонланиши - Sputnik Ўзбекистон
Танловда нодавлат телерадиостанцияларнинг ҳамда интернет сайтларнинг журналистлари, ижодий ва техник ходимлари иштирок этишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказадиган Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган "Наврўз — боқий байрам" танловини эълон қилади, деб хабар қилди НАЭСМИ.

Масофадан бошқариладиган фотокамера, футбол учрашуви вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
"Олтин қалам" ХII Миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

— Нарвўз байрамига бағишланган энг яхши телелойиҳа;

— Наврўз байрамига бағишланган энг яхши телекўрсатув;

— Наврўз байрамига бағишланган энг яхши радиоэшиттириш;

— Наврўз байрамига бағишланган энг яхши ижтимоий видеоролик;

— Наврўз байрамига бағишланган энг яхши ижтимоий аудиоролик;

— Интернет нашрларда Наврўз мавзусида эълон қилинган  энг яхши материал.

Танловда нодавлат телерадиостанцияларнинг ҳамда интернет сайтларнинг журналистлари, ижодий ва техник ходимлари иштирок этишлари мумкин.

Ижодий ишлар 2017 йилнинг 20 апрелигача қабул қилинади.

Танлов ғолибларига мукофотлар 2017 йил 3 майда Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб ўтказиладиган "Журналистлар баҳори" медиа – фестивалида тантанали равишда топширилади.

Материаллар "Наврўз- боқий байрам” танловига деб кўрсатилган холда қуйидаги манзилга юборилиши лозим: Тошкент ш., М. Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдони, Бизнес комплекс “Пойтахт”, ғарбий томони, 4- йўлак 2- қават.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала