Milliy TVни дунёнинг исталган нуқтасидан томоша қилиш мумкин

© milly.tvMilliy TV
Milliy TV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Milliy TV мобил дастури Android ва Apple операцион тизимларида ишлайди.

ТОШКЕНТ, 21 мар, Sputnik. Наврўз байрами арафасида Milliy TV ўз мухлисларига қулай имконият яратди. Бундан буён ушбу телеканан дастурларини дунёнинг исталган нуқтасидан томоша қилиш мумкин, podrobno.uz хабарига асосан. 

Бунинг учун Milliy TV мобил дастурини телефон ёки планшетга юклаб олиш керак. Дастур Android ва Apple операцион тизимларида ишлайди. Дастурда фойдаланувчи ўзига қулай вақт минтақасини ўрнатиб олиши мумкин. Мобил дастурдан ташқари телеканал доимий онлайн тарнсляция олиб борадиган интернет саҳифасига эга.

Янгиликлар лентаси
0