Жамият

Алишер Усмонов Forbesнинг энг бой россияликлар рўйхатида бешинчи бўлди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишБизнесмен Алишер Усманов
Бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳонннинг энг бой кишилари орасида Алишер Усмонов 66-ўринни эгаллади

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Forbes рейтингида энг бой россияликлар орасида келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов бешинчи ўринни эгаллади.

Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Алишер Усмонов: Ўзбекистонга инвестор сифатида таклиф қилишса - албатта бораман

Рейтингни "Новатэк" ва "Сибур" ҳаммуассисиси, 18,4 млрд доллар бойликка эга Леонид Михельсон бошқармоқда. Умумжаҳон рейтингида у 46-ўриндан жой олди.

Алишер Усмоновнинг бойлиги эса 15,2 млрд доллар деб баҳоланмоқда. Усмонов жаҳон бойлари орасида 66-ўринни эгаллади.

Рўйхатдан Михельсон ва Усмонов билан бирга Алексей Мордашов (17,5 млрд), Владимир Лисин (16,1 млрд), Геннадий Тимченко (16), Вагит Алекперов (14,5), Михаил Фридман (14,4), Владимир Потанин (14,3), Андрей Мельниченко (13,2), Виктор Вексельберг (12,4) жой олишди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала