Тошкентда 6 кун ичида 32та жиноят фош қилинди

Oбуна бўлиш
Фош этилган жиноятлардан 1 та – қотиллик, 2 та – оғир тан жароҳати етказиш, 1 та – талончилик, 16 та – ўғирлик, 9 та – фирибгарлик, 1 та – транспорт воситасини олиб қочиш, 2 та – ҳужжатларни қалбакиллаштириш жиноятлари

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. 2017 йилнинг 10 мартдан 16 март кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жиноятчиликка муросасиз курашиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида фош этилмаган 32 та жиноят фош этилди деб хабар қилди "Даракчи" нашри.

Милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Ахборот: Самарқандда қотиллик, ўғрилик ва автомобил олиб қочиш жиноятлари ошган
Нашрнинг ёзишича, бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари учун брифингда маълумот берилди.

Фош этилган жиноятлардан 1 та – қотиллик, 2 та – оғир тан жароҳати етказиш, 1 та – талончилик, 16 та – ўғирлик, 9 та – фирибгарлик, 1 та – транспорт воситасини олиб қочиш, 2 та – ҳужжатларни қалбакиллаштириш.

Шунингдек, қидирувда бўлган жами 41 нафар жиноятчи ушланган.

Янгиликлар лентаси
0