"Модный приговор" бошловчиси Александр Васильев Ўзбекистонда бўлди

Oбуна бўлиш
Россиялик мода тарихчиси, санъатшунос, театр рассоми ва телекўрсатувлар бошловчиси Александр Васильев ўз "мактаби" билан Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда бўлди.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Рус ва француз модаси тарихчиси, санъатшунос Биринчи каналда"Модный приговор" телекўрсатуви бошловчиси Александр Васильев Ўзбекистонда бўлди.

"Буюк Ипак йўли" шаҳарлари бўйлаб деб номланган дастур доирасида санъатшунос Ўзбекистоннинг Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига ташриф буюрди.

© Instagram / alexandre_vassilievАлександр Васильев
Александр Васильев - Sputnik Ўзбекистон
Александр Васильев

Александр Васильев турли мамлакат санъати ва либосларини ўрганишга қаратилган "сайёр мактаб" ташкил қилган. Ушбу мактаб ўқувчилари Васильев билан биргаликда дунёнинг турли мамлакатларига бориб у ернинг санъати, миллий либослари ва модасини ўрганади. Шунингдек, гуруҳ аъзолари энг чирой жойлари, музейлари билан танишиб, чиройли буюмлар харид қилишади.

© Instagram / alexandre_vassilievАлександр Васильев
Александр Васильев - Sputnik Ўзбекистон
Александр Васильев

Васильевнинг саёҳати Республиканинг энг қадимий шаҳри — Хивадан бошланди.Кейин сайёҳлар Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда бўлишди.

© Instagram / alexandre_vassilievАлександр Васильев
Александр Васильев - Sputnik Ўзбекистон
Александр Васильев

"Самарқандга етиб келдик! "Чиройли" — десам, ҳеч нарса демагандек бўламан.Тарифига сўз йўқ", — деб ўз таассуротари билан баҳам кўришди Васильев.

Ўзбекистонда Васильев тарихий обидалардан ташқари Санъат музейи, Чорсу ва Сиёб бозорларида бўлди. Ҳар бир жойга борганда маэстро ўз таассуротларини "ажойиб", "қойилмақом", "сирли" деган сўзлар билан изоҳлади.

© Instagram / alexandre_vassilievАлександр Васильев
Александр Васильев - Sputnik Ўзбекистон
Александр Васильев

"Бухоро аҳолиси — меҳмондўст ва хушфеъл кишилар!", — деб ёзади Васильев, ва Бухорода юз берган бир кулгули воқеани айтиб берди. "Бухоро ажойиб шаҳар! Бухородан Тошкентга учаяпман — стюардесса менга қараб, жаноб Зайцев, нега паспортда сизнинг фамилиянгиз Васильев?", — деб сўради, дейди санъатшунос.

Мода эксперти ўз саҳифасида саёҳатдан бир неча чиройли фотосуратлар жойлаштирди. "Ўзбекистондан ҳоятда завқландик! Бу ерга албатта яна қайтиб келамиз!", — деб ҳикоясини тугатди Александр Васильев.

Янгиликлар лентаси
0