Дунёда

Украина АҚШдан ҳимоя сўради

© Sputnik / Николай Лазаренко / Фотобанкка ўтишАҚШ ва Украина байроқлари
АҚШ ва Украина байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Украина АҚШдан НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқдош мақомини беришни сўрамоқда

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Украина Олий радаси АҚШ Конгрессига мурожаат қилиб, Киевга НАТОдан ташқари АҚШнинг асосий иттифоқдоши мақомини бериш масаласини кўриб чиқишни ва мудофаа битимини тузишни сўради, деб хабар қилди РИА Новости.

Украина президенти Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Порошенко "Украина оккупацияси вақтинчалик ҳолат"лигини айтди
Ушбу мурожаатнома иккинчи уринишда Украина Олий радасининг 232 нафар депутати томонидан қўллаб-қувватланган.

Ҳужжатда "тинчлик ҳолатидаги" Австралия, Янги Зеландия, Япония ҳамда "ҳарбий ҳаракатлар хавфи остида бўлган" Жанубий Корея, Афғонистон ва Исроил давлатлари АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги иттифоқдоши мақомига эгалиги таъкидланган.

Ҳужжатда, шунингдек, Украинага бундай мақом берилиши, Киев таъбири билан айтганда, "Россия тажовузкорлиги"га нуқта қўйишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.

Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши масаласидан фарқли ўлароқ, НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқдош мақоми берилиши масаласи АҚШнинг суверен ҳуқуқи бўлиб, бу учун альянсга аъзо мамлакатлар розилиги талаб этилмайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала