Жамият

Миннатдорлик ва қайғу ила: Каримов қабрини зиёрат қилувчиларнинг чеки йўқ

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этганига олти ойдан ошди, унинг Самарқанддаги қабрини зиёрат қилувчилар оқими эса ҳали-ҳануз тингани йўқ

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этганига олти ойдан ошди, унинг Самарқанддаги қабрини зиёрат қилувчилар оқими эса ҳали-ҳануз тингани йўқ. Бу ерга республиканинг барча бурчакларидан ҳар куни минглаб кишилар келишади. Sputnik Ўзбекистон мухбири Биринчи Президент хотираси халқ қалбидан нима учун бунчалик чуқур жой олгани борасида фикр юритади.

Асосчи ота

Ислом Каримов нафақат мустақиллик эълон қилинишининг бошида турган, балки мустақилликка тамал тошини қўйган истиқлол асосчиси ҳамдир. Каримовнинг энг катта хизмати шундаки, у "нотинч 90-йиллар" деб аталувчи оғир даврда мамлакатни сақлаб қолиш билан бирга унинг ўз йўлини танлаб ривожланишини таъминлаган.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ислом Каримов – қалбларга ҳайкалини ўрнатган раҳбар

Мамлакат мустақилликка эришиши биланоқ Ўзбекистонда турли экстремистик ва радикал кучларнинг бузғунчилик фаолияти оқибатида бир нечта беқарорлик ўчоқлари пайдо бўлди. Мамлакат шарқида, Фарғона водийсида ваҳҳобийлар гуруҳи халифалик тузумини ўрнатишга уринишди.

Водий халқи таҳликага тушиб қолди, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи кучлар ожизланиб, ҳаттоки уларнинг ҳаётига суиқасдлар уюштирилди, радикал оқим аъзолари эса аҳолини мусулмон ва кофирларга ажрата бошлади. Лекин Ўзбекистон етакчиси Ислом Каримовнинг иродаси ва жасурлиги туфайли республикада эҳтимол мамлакат тарихида юз бериши мумкин бўлган энг қонли урушнинг олди олинди.

Биринчи Президент бу одамлар билан келишиб бўлмаслигини дарҳол англади ва мамлакатни улардан тозалаш борасида кескин чораларни кўрди. У халқни ҳимоя қилишга ва республикада барқарорликни сақлаб қолишга эришди. У раҳбарлик қилган чорак аср давомида республикада бирорта ҳам уруш ёки инқилоб содир бўлмади. Ўзбекистон халқи айнан шу туфайли марҳум раҳбардан чексиз миннатдор.

Васиятига кўра

Ислом Каримов вафотидан сўнг катта эҳтиром билан васиятига кўра ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд шаҳрида дафн этилди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти билан видолашиш учун ўнлаб хорижий мамлакатлар делегациялари, шунингдек, бир неча давлатлар ва ҳукумат раҳбарлари етиб келишди. Россия номидан бош вазир Дмитрий Медведев қатнашди, уч кундан кейин эса Россия президенти Владимир Путин Каримов қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга келди.

© SputnikИслом Каримов ўқиган мактаб
Школа, в которой учился Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ўқиган мактаб

Ислом Каримов Самарқанддаги тарихий Шоҳи-Зинда қабристонига дафн этилди. Дарвоқе, Ўзбекистон Биринчи Президентининг ота-онаси ҳам шу қабристонга дафн этилган.

Мотам маросими Регистон майдонидаги Тиллакори мадрасаси ёнида ўқилди. Муфтий Усмонхон Алимов бир неча минг эркак иштирокида жаноза намозини ўқиди. Сўнгра марҳумнинг тобути Регистондан икки километрча узоқликда жойлашган Шоҳи-Зинда мемориал мажмуасига қўлма-қўл қилиб олиб кетилди.

Самарқандликлар Ислом Каримов билан видолашдилар - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Самарқанд аҳли Ислом Каримов билан видолашди

Ўзбекистонликлар марҳум етакчиларини қаҳрамонлардек дафн этдилар. Уни сўнгги йўлга кузатаётганларида эса кўз ёшларини тия олмадилар. Тошкент ва Самарқандда мотам кортежи бир неча километрли жонли йўлак орасидан ўтди, одамлар кортеж йўлини гулларга тўлдиришди. Аёллар очиқчасига йиғладилар, эркаклар эса кўз ёшларини кафтлари билан беркитганча йиғлашди. Биргина мана шу ҳолатнинг ўзи ўзбек халқи ўз президентини қанчалар ардоқлагани ва севганини исботлайди.

Зиёратчиларнинг чеки йўқ

Бугунги кунда Ислом Каримов қабри барча зиёратчилар учун очиқ. Балки, айни пайтда Ўзбекистонда одамлар энг кўп ташриф буюрадиган бу ердан бошқа жой йўқ бўлса ажабмас, Самарқанд эса қанчалик қайғули эшитилмасин, ўзининг асосий диққатга сазовор масканига эга бўлди. Зиёратчилар марҳум президентнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун бу ерга мамлакатнинг барча бурчакларидан оилавий ва гуруҳ бўлиб келадилар. У аҳоли хотирасида қаттиққўл, лекин меҳрибон бобо сифатида қолган, халқ Каримовни "дода" атарди.

© SputnikНавбатда турган зиёратчилар
Очередь к могиле Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Навбатда турган зиёратчилар

Бу ерда ўзбекистонликлардан ташқари чет элликларни ҳам учратиш мумкин. Қабр олдига етиб бориш учун узун навбатга туриш керак бўлади. Тартибни сақлашга масъул милиция ходимлари зиёратчиларни 20-30 кишилик гуруҳларга бўлган ҳолда ўтказади. Зиёратчилар мулланинг марҳум ҳақига қилган тиловатидан сўнг дуога қўл очишади ва кейинги зиёратчилар гуруҳига жой бўшатишади.

"Мен Каримовнинг қабрини зиёрат қилгани илк бор келдим. Келдиму муҳтарам президентимиз вафот этган куни қандай йиғлаган бўлсам, яна худди ўшандай йиғлаб юбордим. Бу менинг ҳаётимдаги энг катта йўқотиш бўлди. Ислом Абдуғаниевич бизга мустақиллик, барқарорлик, мусаффо ва тинч осмонни туҳфа қилганди. Халқ буни ҳеч қачон унутмайди, унинг хотираси абадий ёдимизда қолади", — деди Термиздан икки набираси билан бирга келган Қудрат бобо.

© Sputnik Навбатда турган зиёратчилар
Очередь к могиле Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Навбатда турган зиёратчилар

Бу ерга келганларнинг аксарияти кўзида ёш кўришингиз мумкин, улар гўёки ўтган йилнинг сентябрида юз берган мусибатни қайтадан бошдан кечираётгандек бўлишади.

Бу ерда ҳайкал ва ёдгорлик мажмуаси бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ислом Каримов номи Жорж Вашингтон, Шарль де Голл, Мустафо Камол Отатурк сингари давлат ва сиёсат арбоблари қаторида туради. Биринчи Президент ҳақли равишда Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси ҳисобланади. Шу боис ҳам мамлакатда унинг хотираси абадийлаштирилади.

Ислом Каримов хотираси абадий - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Музей, фонд, ёдгорликлар ва аэропорт: Ислом Каримов хотираси абадийлаштирилади

Тошкент шаҳрида, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида ва у киши биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймосини яратиш бўйича халқаро ижодий танловда ғолиб деб топилган ҳайкаллар ўрнатилади. Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда мақбара барпо этилади. Унинг лойиҳасини шахсан Шавкат Мирзиёевнинг ўзи тасдиқлади.

Самарқандда шарқ ва миллий ҳунармандликнинг энг яхши намуналари асосида Ислом Каримов хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси қурилади.

© СтрингерСамарқандда қуриладиган мақбара эскизи
Эскиз мавзолея в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда қуриладиган мақбара эскизи

Шунингдек, у туғилиб-ўсган уйда Ислом Каримов музейи ташкил этилади.

Ислом Каримов номи билан аталган объектлар нафақат Ўзбекистонда, балки хорижий давлатларда ҳам пайдо бўлди. Туркманобод шаҳрида Ислом Каримов номли кўча ва унинг хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси бор, Россия пойтахтидаги хиёбонлардан бири Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номи билан аталмоқда, тез орада бу ерда ҳайкал ҳам қад ростлайди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов Ислом олами ва маданияти ривожига ҳам улкан ҳисса қўшган, буни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб биларди. Унга бежизга дунёдаги энг кенг тарқалган динлардан бири номи қўйилмаган, унинг фамилияси эса "саховатли, қадри улуғ" маъноларини билдиради.

Янгиликлар лентаси
0