Тошкентда "Нексия" икки пиёдани уриб юборди

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пиёдалардан бири - аёл киши олган тан жароҳатлари сабабли вафот этди

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. 21 март куни пойтахтнинг Юнусобод туманида юз берган ЙТҲ оқибатида аёл киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

Йўл-транспорт ҳодисаси Бодомзор кўчасидаги "Мусаффо" кафеси қаршисида юз берган. "Нексия" автомашинасининг 30 ёшли ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юборган. Жабрланганлар 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб кетилган. Пиёдалардан бири — аёл киши олган тан жароҳатлари сабабли вафот этди.

"Нексия" автомобили Қашқадарё вилоятида рўйхатдан ўтган. Ҳайдовчининг ўзи эса Тошкентнинг Учтепа туманида рўйхатда туради.

Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0