Ўзбекистонда долларнинг қора бозордаги нархи тушди, давлат курси яна ошди

© Sputnik / Роман Галкин / Медиабанкка ўтишПеред входом в пункт обмена валюты
Перед входом в пункт обмена валюты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон мухбири мурожаат қилган экспертлар бу ҳолатни ноқонуний валютафурушларга қарши кураш билан боғлашмоқда

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Кейинги кунларда Ўзбекистондаги "қора бозор"да доллар нархи кескин тушиб кетди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бозорда 7800-7900 сўмга чиққан бир доллар бугунга келиб 7100 сўмга тушиб қолди.

Sputnik Ўзбекистон мухбири мурожаат қилган экспертлар бу ҳолатни ноқонуний валютафурушларга қарши кураш билан боғлашмоқда.

Бундан ташқари, Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари четга валюта олиб чиқиш билан шуғулланадиган жиноий гуруҳга қарши махсус амалиёт ҳам ўтказишди.

Ўзбекистон Марказий банки сайтида келтирилган маълумотга қараганда, 23 мартдан АҚШ доллари қиймати 48,10 сўмга ошган ва 1 доллар 3548,11 сўм этиб белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0