Жамият

Apple ва Beeline Ўзбекистондаги интернетни тезлаштиради

© Foto : PixabayUK Spy Agencies Claim Legal Right to Broad Hacking of Computers and Phones
UK Spy Agencies Claim Legal Right to Broad Hacking of Computers and Phones - Sputnik Ўзбекистон
Фойдаланувчилар ҳеч қандай қўшимча нарса сотиб олмайдилар, шунчаки Apple дастурий таъминоти янгиланади

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Американинг Apple корпорацияси ва VimpelComнинг Ўзбекистонда Beeline бренди остида ишловчи Unitel шўъбаси уяли алоқа оператори абонентларига LTE тармоғи имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини берадиган келишув имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Компаниядаги манбанинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистонда фойдаланиладиган 850 МГц частотаси дунёда унчалик кенг тарқалмаганлиги боис Apple корпорацияси ўз смартфонларида ушбу частотадан фойдаланиш имкониятини очмаган.

Сим-карта с логотипом Билайн - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Beeline абонентлари бу йил бепул қўнғироқлар ва интернетга эга бўладилар

"Биз Apple смартфонларида Ўзбекистондаги LTE тармоғи имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб бўлмаслигини сездик. Тўртинчи авлод тармоғининг ўзи 2600 МГц частотасида ишлайди. Биз Appleга мурожаат қилдик ва улар 850 МГц частотаси одатда ёпиқ ҳолда бўлишини, лекин уни дастурий таъминот орқали очиш мумкинлигини маълум қилишди. Бунинг учун корпорация Beeline томонидан маълум бир шартлар амалга оширилгач дастурий таъминотни янгилайди", — деди компания вакили.

Apple ушбу масалада ижобий жавоб бериш учун Ўзбекисондаги Beeline тармоғи ҳудудларни қанчалик қамраб олганлиги, сигнал даражаси ва бошқа кўрсаткичларни текшириши лозим бўлади. Суҳбатдошнинг айтишича, томонлар бу босқичдан ўтиб бўлган ва келишув имзолаш босқичида турибди. Катта эҳтимолга кўра келишув шу йилнинг биринчи ярмида имзоланиши мумкин.

"Фойдаланувчилар ҳеч қандай қўшимча нарса сотиб олмайдилар, шунчаки Apple дастурий таъминоти янгиланади. Фойдаланувчи буни ҳаттоки сезмайди ҳам", — деди манба.

Бугунги кунда Beeline Ўзбекистондаги йирик уяли алоқа оператори ҳисобланади. 2016 йил якунларига кўра унинг абонентлари сони 9,5 миллиондан ошган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала