Жамият

Шайхов: Ўзбекистон Қозоғистон билан биргаликда жаҳон бозорини забт этмоқчи

© © Sputnik / Баубек КоныровУзбекско-казахский бизнес форум в Астане
Узбекско-казахский бизнес форум в Астане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси логистик имкониятлар нуқтаи назаридан учинчи мамлакатларга чиқиш ҳамда ўзаро савдони ривожлантириш учун шароитлар етарли эканлигини билдирди

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистон билан товар айланмасини икки миллиарддан беш миллиард долларга етказмоқчи, деди Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.

"Йўналишларни аниқлаб олиш лозим, шунинг учун кўргазмада тўққиз соҳа таништирилди. Стратегияни шакллантириш учун вақт керак, лекин айни пайтда 700 миллион долларликдан ортиқ шартномалар тузишга эришдик. Кечгача яна юз миллион долларлик шартномалар тузилади деб ўйлайман. Умуман олганда, товар айланмасини беш миллиард долларга етказишни мақсад қилганмиз. Инвестицияларга келадиган бўлсак, бу тадбиркорларнинг ўзларига боғлиқ. Бунинг учун мамлакатларимизда барча зарур имкониятлар мавжуд", — деди Шайхов Остонадаги Қозоғистон-Ўзбекистон форумида.

Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Назарбоев: бугун деярли миллиард долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда

У Ўзбекистон ва Қозоғистон Ипак йўлининг марказида жойлашганлигини, шунинг учун логистик имкониятлар нуқтаи назаридан учинчи мамлакатларга чиқиш ҳамда ўзаро савдони ривожлантириш учун шароитлар етарли эканлигини билдирди.

"Муносабатлар илимаяпти, балки янада қайноқ тус оляпти, чунки бу тараққиётнинг, интеграцион ҳамкорликнинг янги босқичи сари қадамдир. Қозоғистон биз учун нафақат янги бозор, балки бошқа бозорларга чиқиш учун бирга ишлаш имконияти ҳамдир. Бўлганда ҳам нафақат МДҲ бозорларига. Ҳозирда Хитой, Европа, Америка ва Африка бозорларига биргаликда чиқиш масаласини муҳокама қилмоқдамиз. Чунки қўшма корхоналар ташкил этамиз, мамлакатларимизда ривожланиб бораётган логистика марказларидан фойдаланамиз", — деди савдо-саноат палатаси раиси.

Унинг фикрича, ҳамкорлик масалаларида нафақат нефть-кимё, ўғит ва қишлоқ хўжалиги каби анъанавий йўналишлар, балки Ўзбекистонда ҳам ривожланиб бораётган ахборот технологиялари, электрон тижорат, яшил иқтисодиёт, инновациялар ҳақида ҳам сўз боради.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев: Қозоғистон бизнинг энг яқин ишончли қўшнимиз

"Буни мамлакатларимиз ўртасидаги янги иқтисодий муносабатлар яратилишининг биринчи босқичи деб ҳисоблаймиз. Илгари мунозарали мавзулар, ҳамкорликдан кўра рақобат мавжуд эди. Эндиликда биз атрофимизда Россия ва Хитой каби улкан бозорлар борлигини тушуниб турибмиз. Масалан, Хитой жуда улкан бозор. Айниқса, озиқ-овқат йўналишида. Ушбу талабни биргина Қозоғистон бизнесменлари кучи билан қондиришнинг имкони йўқ. Бирлашишимиз даркор", — деди ўз навбатида "Атамекен" тадбиркорлар миллий палатаси раиси ўринбосари Нуржан Альтаев.

Унинг сўзларига кўра, иқлимий ва бошқа сабабларга кўра Қозоғистонда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотлар борасида иш олиб бориш мумкин.

"Ақлли тадбиркор ва ишбилармонлар барча нарсада тўсиқни эмас, имкониятни кўрадилар. Бугунги кўргазмада ҳам хом ашё сифатида фойдаланиш мумкин бўлган кўплаб нарсаларни кўриш мумкин. Бизда кўплаб тикувчилик корхоналари бор, лекин хом ашёни бошқа мамлакатлардан сотиб олишади. Бу ерда эса Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш имконияти мавжуд ва бу бизга анчагина арзон тушади", — деди у.

Дворец Президента Ак орда в Астане - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Остона ва Тошкент ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзолайди

Альтаевнинг маълумот беришича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташриифи доирасида томонлар ўртасида 840 миллион долларликдан ортиқ 92 келишув имзоланган ва форум якунида қиймати 94 миллион доллар бўлган яна ўнта ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, унинг айтишича, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган қатор муаммолар мавжуд. Булар Қозоғистоннинг ун, керамик плита каби маҳсулотларига нисбатан акциз қиймати, қозоқ юкларини Ўзбекистон орқали транзит қилиш баҳосининг юқорилиги ҳамда валюта конвертацияси масалаларидир. Бироқ "Атамекен" раиси ўринбосарининг айтишича, аксарият жиддий муаммолар Ўзбекистон президентининг ташрифи давомида ўз ечимини топган.

Бундан ташқари, у Қозоғистон ташқи савдо палатаси ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик кенгаши ташкил этиш ҳақида келишув имзоланишини маълум қилди. Ушбу кенгаш икки давлат тадбиркорлар ҳамжамиятларини бўлиб ўтадиган барча тадбирлар, форумлар ва ишбилармонлик учрашувларидан хабардор қилиб туради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала