Жамият

Москвада Қуръон фестивали бўлиб ўтади

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Фотобанкка ўтишҚуръон
Қуръон - Sputnik Ўзбекистон
Мазкур тадбирда Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг масжидда сақланаётган муборак сочлари намойиш этилади

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. 26 март куни Москва жомеъ масжидида Қуръон Фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилди Москва мусулмонлари идораси матбуот-хизмати.

Қуръон ўқиш - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Қуръон ва Инжил бир китобда нашр этилади
"Қуръон фестивали иккинчи бор турли миллат ва дин вакиллари учун ўзига хос мулоқот майдони бўлиб хизмат қилмоқда. Ўтган йил ушбу Фестивалда 5000дан зиёд инсонлар иштирок этган ва бу тадбирга қизиқиш борган сари ортмоқда", — дейилади хабарда.

Қуръон Фестивали меҳмонларига муқаддас Қуръон ва Ислом динининг энг машҳур кишилари ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, меҳмонлар Қуръоннинг гўзал қироатидан баҳраманд бўлиб, Россияда Ислом динининг пайдо бўлиши тарихи ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишлари мумкин.

Мазкур тадбирда Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг масжидда сақланаётган муборак сочлари намойиш этилади.

3000 кв.м. дан зиёд майдонда бадиий кўргазмалар, анъанавий ва замонавий услубдаги Қуръон хаттотлиги, "Қуръондан илҳомланганлар" китоблар кўргазмаси бўлиб ўтади. Шунингдек, дастурга "Соатлик намоз" семинар ва хаттотлик бўйича мастер-класслари киритилган.

Фил ювиниш хонасида. - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги фильм учун Африкадан фил келтирилди
Фестивал доирасида иккинчи маротаба Қуръон ёш ҳофизлари Умумроссия танлови ўтказилади. Мазкур танловда 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этадилар. Шунингдек, ёши катта меҳмонлар орасида Азон танлови ўтказилади.

Таклиф қилинган меҳмонлар орасида кўзга кўринган сиёсий, диний ва жамоатчилик арбоблари, чет элллик меҳмонлар, шоирлар ва ёзувчилар бўлади.

Москва Жомеъ масжиди Очиқ эшиклар куни кечки соат 22.00 га қадар давом этади ва моҳир ҳофизларнинг қироатлари билан якунланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала