Трамп: Наврўзни нишонлаётган барчага озодлик, қадр-қиммат ва бойлик тилайман

© AFP / DON EMMERTДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Дональд Трамп Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Жорий ҳафтада ажойиб ва қадимий Наврўз байрамини нишонлаётган барчага ўзимнинг энг эзгу тилакларимни йўллайман. Эрон, Ироқ, Туркия, Жанубий Осиё ва Марказий Осиёдаги миллионлаб кишилар бу кунда баҳор ташрифини нишонлашади", дейилади табрикда.

Трамп ўз табригида қадимий форс шоҳи Кир (Кайхисрав)нинг "Озодлик, қадр-қиммат ва бойлик биргаликда инсониятга улкан бахт келтиради. Халқингда ана шу уч хислатни бирлаштирсанг, одамларнинг сенга бўлган муҳаббати ҳеч қачон ўлмайди", деган сўзларини келтиради.

"Наврўзни нишонлаётган жаҳондаги барча инсонларга Америка халқи номидан озодлик, қадр-қиммат ва бойлик тилайман. Наврўзингиз муборак", деб табригини якунлайди АҚШ президенти.

Янгиликлар лентаси
0