Сиёсат

Мирзиёев Қозоғистонга ташрифини якунлади

© Sputnik / Болат ШайхиновШавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Қозоғистон музокаралари якунида давлатлараро ва идоралараро 13 ҳужжат имзоланди

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президенти ҳамроҳлигида "Назарбоев университети" ва "MEGA Silk Way" савдо марказини бориб кўрди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Остона - Тошкент: муз жойидан кўчди
Университетга илк талабалар 2010-йилда қабул қилинган. Унинг таркибида 8 мактаб, бир марказ ва кутубхона бор. Таълим халқаро андозалар асосида олиб борилади. Ҳар йили 440 дан ортиқ бакалавр ва 170 дан зиёд магистр кадрлар тайёрланади.
Мирзиёев университетнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қўйган.

"MEGA Silk Way" савдо марказида савдо дўконлари, спорт ва кўнгилочар шохобчалар, турли офислар жойлашган. Ушбу марказ шу йил 10-июндан 10-августгача Остона шаҳрида ўтказиладиган "ЭКСПО – 2017" халқаро кўргазмасига мезбонлик қиладиган меъморий ансамблнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Бу ерда ўзбек ва қозоқ халқларининг ашула ва рақслари, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари намойиш этилган.

Ўзбекистон-Қозоғистон музокаралари якунида давлатлараро ва идоралараро 13 ҳужжат имзоланган.

"Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ахил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи шу билан якунланган ва Нурсултон Назарбоев Мирзиёевни кузатиб қўйган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала