Иқтисод

Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда автомобиллар йиғишни режалаштиряпти

© Sputnik / Евгения Новоженина / Фотобанкка ўтишАвтомобил
Автомобил - Sputnik Ўзбекистон
Учрашув давомида қайд этилишича, бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми тахминан 1,5 млрд долларни ташкил этади. Яқин йилларда бу рақамни 5 миллиардга қадар ошириш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Қозоғистон ўзбек автомобиль саноати билан ҳамкорликда йиғиш корхонасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи давомида ўтказилган музокаралар чоғида маълум қилинди.

Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Назарбоев: бугун деярли миллиард долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда
Шунингдек, томонлар озиқ-овқат саноати, фармацевтика, нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича учта қўшма савдо уйини яратишни режалаштирмоқда. Ташкил этиладиган савдо уйлари ҳар икки томонга енгиллаштирилган тартибда савдо ишларини олиб бориш имконини беради.

Бундан ташқари, бугун Қозоғистон ташқи савдо палатаси ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ўртасида Ишчи кенгашини ташкил этиш бўйича келишув имзоланади. Кенгаш ҳар икки давлат ишбилармонларини барча тадбирлар, форумлар ҳамда ишчи учрашувлари ҳақида хабардор этиш бўйича тизимни яратиш имконини беради.

Учрашув давомида қайд этилишича, бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми тахминан 1,5 млрд долларни ташкил этади. Яқин йилларда бу рақамни 5 миллиардга қадар ошириш режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала