Спорт

Ўзбекистон Сурияга сўнгги дамда имкониятни бериб қўйди

© twimg.comСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон
Ўйиндаги ягона голни 90 минутда Сурия ярим ҳимоячиси Омар Хрибин жарима тўпи орқали амалга оширди.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. 2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралов ўйинларининг учинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга 1:0 ҳисобида ютқизди.

Ўйин Малайзиянинг Малакка шаҳридаги "Ханг жебат" стадионида бўлиб ўтди.Ўйиндаги ягона голни 90 минутда Сурия ярим ҳимоячиси Омар Хрибин жарима тўпи орқали амалга оширди.

​Ўзбекистонниг рақиби Жанубий Корея, саралаш ўйинида Хитойга бой берди. А гуруҳида биринчи ўринда бўлган Эрон ва охирги ўриндаги Қатар жамоалари бугун 21:00 да учрашади.

© Twitter / Федерация футбола УзбекистанаЎзбекистон - Сурия учрашуви
Встреча сборных Узбекистана и Сирии в рамках квалификации на ЧМ 2018 в России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - Сурия учрашуви

Бугунги ўйин натижаларига қарамасдан Ўзбекистон жамоаси гуруҳда учинчи ўринда қолмоқда. Олдинда Эрон ва Жанубий Корея жамоалари.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 қоидаларига кўра, ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар ЖЧнинг финал бўлимига чиқади. Учинчи ўрин эгаллаган терма жамоалар эса "уйда ва меҳмонда" тартибида ўзаро учрашувлар ўтказишади. Икки учрашув бўйича ғолиб бўлган жамоа  КОНКАКАФ жамоалари билан плей-офф ўуинларида иштирок этади.

Ўзбекистон термасининг кейинги ўйини 28 март куни Қатарга қарши Тошкентда бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала