Жамият

Uzmobile 2021 йилда етакчи уяли алоқа оператори бўлмоқчи

© Sputnik / Яков Андреев / Медиабанкка ўтишМонтаж вышек сотовой связи
Монтаж вышек сотовой связи - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Яқин беш йил ичида Uzmobile ўз абонентлари сонини 11 миллионга еткизмоқчи. Компания 2017 йилда 1,5 мингда база станциялари қуришни режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Uzmobile 2021 йилга қадар уяли алоқа соҳасига етакчилик қилишни ўзига мақсад қилган, деб хабар берди компания директори Марат Смагин Sputnik мухбирига.

Унинг сўзарига қараганда ҳозир Ўзбекистонда уяли алоқа фойдаланувчилари сони 22-23 миллион кишини ташкил қилади. Беш йил ичида Uzmobile уларнинг 11 миллионини ўз мижозларига айлантирмоқчи.

"Икки йил давомида 1 миллион абонент жамладик. Келажакда биз абонентларни нафақат янги хизматлар, янги тарифлар ёки бонуслар ёрдамида балким рақобат кураши ёрдамида жалб қиламиз", — деди компания топ-менеджери.

Топ-менеджер айтишига қараганда, келажакда компания ўз абонентларига уяли алоқа хизматлари билан бирга "Ўзбектелеком" АЖнинг барча хизматлар мажмуасини таклиф қилади.

Uzmobile компаниясининг сармоядори бўлган "Ўзбектелеком" келажакда абонентларга асосан рақамли хизматлар (digital) таклиф қилишга асосий урғу бермоқчи. Ушбу йўналиш бутун жаҳондаги телеком операторлар тенденцияларга мувофиқдир.

Яқин келажакда, мижоз бир оператордан ўзиган керак бўлган барча хизматларни, яъни уяли алоқа, стационар алоқа, интернетга уланиш, рақамли ТВ каби хизматларни олиши мумкин.

"Айни дамда Uzmobile GSM тармоғи узулуксиз ривожланиб бормоқда. 2G/3G/4G технологияларини киритиш бутун Ўзбекистон бўйлаб босқичма-босқич олиб борилмоқда. Айни дамда барча вилоят марказларида 4G алоқасига уланиш имконияти мавжуд. Ундан ташқари 2017 йилда яна 1,5 мингда база станциялари қуриш режалаштирилган. Станциялар нафақат шаҳарларда, балким узоқ қишлоқларни ҳам қамраб олиши режалаштирилган", — деди компания раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, миллий оператор 2015 йилнинг 15 апрелидан бошлаб Тошкентда GSM тармоғини ишга туширди. Унга қадар оператор CDMA-450 EV-DO стандартида уяли алоқа хизматини кўрсатиб келган. 2015 йил охирига қадар миллий оператор барча вилоят марказларини қамраб олди.

Бугунги кунда Ўзбекистон уяли алоқа бозорининг GSM тармоғида тўрт оператор фаолият юритмоқда: "Билайн", Ucell, UMS ва Uzmobile. Улар орасида "Билайн" етакчилик қилмоқда 2016 йилда унинг абонентлари сони 9,5 миллион кишидан ошди.

Янгиликлар лентаси
0