Ҳодисалар

Киевда Россия Думаси собиқ депутати Денис Вороненков отиб ўлдирилди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишДепутатлар Мария Максакова ва Денис Вороненков
Депутатлар Мария Максакова ва Денис Вороненков - Sputnik Ўзбекистон
Денис Вороненков ва Мария Максакова собиқ Дума депутатлари. Россияда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилганидан кейин Украинага қочиб кетишган эди.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Бугун Киев марказида бўлиб ўтган отишмада Россия Давлат Думасиннг собиқ депутати Дениса Вороненков отиб ўлдирилди, РИА Новости хабарига асосан.

Журналист Павел Шеремет - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Киевда, таниқли журналист Павел Шеремет ҳалок бўлди

Хабарда айтилишга кўра, собиқ депутат Шевченко булварида жойлашган “Премьер Палас” меҳмонхонасига кириш жойида бўлиб ўтган отишмадан кейин вафот этган.

Ёлланма киллер унга тўппончадан иккита ўқ узган. Отишмада депутатнинг қўриқчиси ўзи яраланган ва киллерни ҳам  яралашга улгурган.

Ҳуқуқни сақлаш органлари киллерни, кучли қўриқ остида, касалхонага юборишган. Кейинчалик киллер касалхонада вафот этган.

Айтишларига қараганда, фожеа жойига етиб келган депутатнинг рафиқаси, опера хонандаси Мария Максакова — ҳушидан кетиб қолган.

Хабарда айтилишига кўра, Украина Тергов қўмитаси ушбу ишни текширишар экан, жиноятнинг фақат бир сабабини – “Россия махсус хизматлари алоқадорлигини” ўрганишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Денис Вороненков ва Мария Максакова ўтган йили Россиядан Украинага қочиб кетишган ва у ерда Украина фуқаролигини қабул қилишган эди. Россияда улар Москва марказида жойлашган, қиймати 5 миллион доллар бўлган бинони ноқонуний эгаллаб олишда айбланган.

Шуни айтиб ўтиш керакки, бу Украинада содир бўлган биринчи оғир жиноят эмас. Ўтган йили Киев марказида белоруссиялик журналист Павел Шеремет ва украиналик журналист Олесь Бузина ўлдирилган эди. Ундан ташқари Украинанинг бошқа ҳудудларида адвокат Юрий Грабовский ва сиёсатчи Олег Калашниковларнинг ўлими ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала