Сиёсат

Ўзбекистон президенти Буюк Британияга ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишГуллар
Гуллар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйга Лондондаги теракт муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Мирзиёев теракт қурбонларининг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини йўллаган ҳамда ҳодиса оқибатида жабрланганларга соғлиқ тилаган.

Лондонда амалга оширилган теракт - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
"Ислом давлати" Лондондаги теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди
Теракт 22 март куни Лондон вақти билан 14.40да сайёҳларнинг энг севимли жойларидан бирида содир этилган: Вестминстер кўпригида ҳаракатланаётган машина тротуарга чиқиб, бир неча кишини босиб ўтган ва сўнга мамлакат парламент биносигача етиб борган. Ҳайдовчи бино олдида полициячига пичоқ билан ҳужум қилиб уни ўлдирган.

Теракт қурбонлари сони 4 нафарни ташкил этди, шунингдек 50 киши жароҳатланди. Теракт ижрочиси Британия фуқароси, 52 ёшли Холид Масуд бўлиб чиқди.

У ҳодиса жойининг ўзида йўқ қилинган.

Лондонда содир этилган теракт учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала