Дунёда

Эмомали Раҳмоннинг қизи дунёнинг энг омадли аёллари рўйхатига киритилди

© ИА "Озодагон"Раҳмон Озода Эмомали
Раҳмон Озода Эмомали - Sputnik Ўзбекистон
Ҳар йили эълон қилиб бориладиган "100 аёл" лойиҳаси доирасида ВВС телекомпанияси ўз мамлакати ҳаётида фаол иштирок этадиган 7 давлат президентлари қизларини ҳам кўрсатиб ўтди

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Тожикистон президентининг қизи Озода Раҳмон дунёнинг энг омадли 100 аёли рўйхатига киритилди, деб хабар берди Спутник Тожикистон.

Озода Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эмомали Раҳмон ўз қизини президент аппарати раҳбари этиб тайинлади
Нашр хабарига кўра, ВВС телекомпанияси дунёдаги турли мамлакатлар раҳбарлари қизлари орасида энг обрўлиларини оммага таништиришни мақсад қилган. Телекомпания тузган рўйхатдан Россия, АҚШ, Тожикистон, Покистон, Туркия, Ангола ва Кубанинг энг машҳур аёллари жой эгаллаган.

Хабарда айтилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп ўз қизи Иванка учун Оқ Уйдан кабинет ажратиши бу ғояга туртки бўлган. Иванка эндиликда Трампнинг "кўзи ва қулоқлари" бўлиши айтилмоқда. Иванка Трамп Оқ Уйда расман ҳеч қандай амал эгалламасада, АҚШ президентига турли маслаҳатлар беради, деб ёзган нашр.

Сенатор ва маъмурият раҳбари

"Озода Раҳмон — Эмомали Раҳмон оиласининг раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган ягона вакили эмас. Эмомали яқинда ўз кенжа ўғлини Душанбега мэр этиб тайинлаган эди. 2016 йилда Эмомали Раҳмон Озодани президент девони раҳбари этиб тайинлаган. Аёл бундан ташқари сенатор вазифасида ҳам фаолият юритади", — дейилади хабарда.

Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эмомали Раҳмон 29 яшар ўғлини Душанбега мэр этиб тайинлади
Тожикистон президентининг 39 яшар қизи ҳуқуқшунослик дипломига эга. У ўз фаолиятини дипломатия соҳасидан бошлаган, 2009 йилда Тожикистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган.

Озода Раҳмон турмуш ўртоғи Жамолиддин Нуралиев билан 5 нафар фарзандни тарбияламоқда. Нуралиев — Тожикистон Миллий банки раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлайди.

Бошқа давлатлардачи?

ВВС рўйхатидан шунингдек, Покистон Бош вазирининг қизи — Марьям Навоз, Россия президентининг қизи — Екатерина Путина, Туркия раҳбарининг кенжа қизи — Сюмийе Эрдўғон, африкалик биринчи миллиардер аёл — Изабел душ Сантуш (Анголанинг иккинчи президенти қизи), ва Куба президентининг қизи — Мариэла Кастролар ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала