Дунёда

Ислом Каримов ҳаёти учун курашган врач раҳбарликдан олиниши мумкин

"Единая Россия"нинг бир гуруҳ депутатлари Давлат Думасига тиббий муассасалар раҳбарлари ёшини 65 ёш қилиб чегаралаш тўғрисидаги қонунчилик лойиҳасини киритган. Айни вақтда, Россиядаги кўплаб раҳбарлар ўз лавозимларидан маҳрум бўлиш хавфи остида турибди. Улар орасида Ислом Каримов ҳаётини асраш учун курашган машҳур кардиохирург Лео Бокерия ҳам бор

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Россия Давлат Думаси мамлакатдаги энг номдор тиббиёт марказларини раҳбарсиз қолдириши мумкин, деб хабар қилди РИА Новости.

Хирурги проводят операцию - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Хоразмда Россия тиббиёт марказлари филиаллари очилади
Мамлакатнинг энг олд тиббиёт марказлари ўз раҳбарларидан маҳрум бўлиши мумкин. Улар орасида машҳур кардио-жарроҳ Лео Бокерия ҳам борлиги айтилмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти оғир бетоб бўлганида, Россиялик мутахассисларнинг бир гуруҳи бир неча кун давомида Ислом Каримов ҳаёти учун курашган. Ўшанда Ўзбекистонга икки гуруҳ мутахассислар юборилган, улардан бири — машҳур жарроҳ Лео Бокерия бошчилигидаги кардиохирурглар жамоаси бўлган.

РИА Новостининг ёзишича, айни вақтда Россия Давлат Думасига "тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун" раҳбарлик қилиш ёши 65 ёшгача этиб белгилаш тўғрисида янги қонун лойиҳаси киритилган.

Бу ерда гап давлат ва шаҳар касалхоналари тўғрисидагина эмас, балки мамлакатнинг энг олд тиббиёт марказлари ҳақида ҳам бормоқда.

Россия Меҳнат кодексига ўзгартириш киритмоқчи бўлган депутатлар "Единая Россия" аъзолари эканлиги қўшимча қилинган.

Россия Давлат Думасининг меҳнат, ижтимоий сиёсат ва ветеранлар масалалари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Михаил Тарасенко бундай чоралар соҳани "соғломлаштиради" деган фикрни билдирмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тиббиёт соҳаси - танқиддан бир ой ўтиб
Тарасенко "мамлакатнинг энг номдор врачлари ўз раҳбарлик лавозимларидан истеъфога кетадиларми?" деган саволга жавоб беришга қийналган.

Айни вақтдам ушбу янгилик мамлакатнинг тиббиёт соҳасидаги энг олд мутахассислари томонидан кескин танқид қилинмоқда.

Жумладан, Н.В.Склифосовский номидаги шошилинч ёрдам раҳбари, Россияда хизмат кўрсатган врач Могели Хубутия бундай қарор мамлакатдаги тиббиёт тараққиётига қақшатгич зарба бериши мумкинлигини таъкидлаган.

"Илмий иш, масалан, жарроҳликнинг янги турларини ишлаб чиқишни марказ ёки институт раҳбари иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ахир улар мамлакатнинг олд жарроҳлари, онкологлари, кардиологлари… Тиббиёт соҳаси ривожида уларнинг роли муҳим. Бирданига ҳаммасининг бошини олиш ярамайди. Қолаверса, улардек шифокорларни бир кунда тарбиялашнинг иложи йўқ. бунга учун йиллар давомида амалга ошириладиган заҳматли меҳнат натижасида эришилади.

Ҳаммаси инсоннинг жисмоний ва ақлий қобилияти ҳолатига боғлиқ. Агар у муваффақиятли меҳнат қилаётган бўлса, уни лавозимдан маҳрум қилишнинг нима кераги бор? 77 яшар Лео Бокерия бир кунда бешта операцияни амалга оширади — бундай жарроҳликларни бошқа ҳеч ким амалга оширолмайди!", — деб фикр билдирган Хубутия.

Хубутияга кўра, агар бош врачлар ёки комиссия раҳбарлари ишида қўпол хатоликлар аниқлашса, уларни лавозимларидан олишган. "Аммо бу ёш туфайли эмас, балки қониқарсиз иши учун қилинган", — қўшимча қилади у.

Ушбу мақола чоп этилаётган вақтда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасалари раҳбарлари учун ёш чегараси жорий этилиши борасида ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала