Сиёсат

Ўзбекистон Бош вазири 28 март куни Россияга боради

© ИА "Жахон"Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Россия ҳукумати раҳбари - Дмитрий Медведев билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан муҳокама ўтказади

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Россия Федерацияси раҳбари Дмитрий Медведев 2017 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни Москвада қабул қилади. Бу ҳақда Россия ҳукумати расмий сайтида хабар қилинди.

Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Путин: Россия ва Ўзбекистон муносабатлари – стратегик ҳамкорлик даражасида
Томонлар икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий масалаларини муҳокама қиладилар.

"Россия Федерацияси Раиси Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иқтисодий ҳамкорликка оид масалалар, энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳалар, транспорт ва қишлоқ хўжалиги, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қиладилар", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга апрел ойи бошларида расмий ташриф уюштиради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала