Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Иқтисод

Аму-Бухоро канали устида 8 ойда янги кўприк қуриб битказилди

© Узавтойул"Аму-Бухара" канали устида янги кўприк қурилиши
Аму-Бухара канали устида янги кўприк қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Янги кўприк Ўзбекистонни Туркманистон, Қозғистон ва Афғонистон билан боғлайдиган А380 халқаро автомагистралида жойлашган.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Бухоро вилоятида А380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнов” халқаро магистралининг 185 километрида Аму-Бухоро канали устида янги кўприк очилди, РИА Новости хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, Ўтган йилнинг июл ойида ушбу жойда 1961 йилда қурилган эски кўприкнинг бир қисми қулаб тушган эди. Ушбу вақт давомида автомобиллар 25 км масофадан айланиб ўтишга мажбур бўлаётган эди. Орадан саккиз ой ўтиб янги кўприк қуриб битказилди.

Янги кўприк кенглиги 27 метр, узунлиги 72 метрни ташкимл қилди. Кўприкда автомобиллар ҳаракати учун тўрт йўлак қурилган. Кўприкнинг икки томонида пиёдалар йўлаклари жойлашган. Шунингдек кўприкнинг икки томонидан 5км автомобил йўли ҳам янгиланиши режалаштирилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3,5 млн долларни ташкил қилди. А380 халқаро автомагистрали Ўзбекистонни Туркманистон, Қозғистон ва Афғонистон билан боғлайди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала