Жамият

Ўзбекистонда 1 апрелдан қамоқ жазоси бекор қилинади

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишЖиноятчини қўлга олиш
Жиноятчини қўлга олиш - Sputnik Ўзбекистон
Қонундаги ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва аҳолининг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилган.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг  "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан Ўзбекистонда қамоқ жазоси (арест) бекор қилиниб, унинг ўрнига бошқа жазо чоралари қўлланила бошлайди.  

2016 йил 21 октябрида қабул қилинган ушбу қарорга биноан тегишли ўзгаришлар Феврал охирида Олий мажлис томонидан тасдиқланган эди. Сенат тасдиғи ва Президент томонидан имзоланганидан кейин ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон қонунчилигида тўлиқ кучга киради.

"Киритилаётган ўзгаришлар "қамоққа олиш" жазосини бекор қилади. Унинг ўрнига "мажбурий жамоат ишлари" жазоси киритилади", — деди Сенатнинг қонунчилик ва суд-ҳуқуқ  масалалари бўйича қўмитаси вакили Ботир Матмуратов РИА Новостига.

Қамоқ жазосини бекор қилишдан ташқари, 1  апрелдан кучга кирадиган янги қонунда, қуйидаги ўзгаришлар ҳам бор:

  • жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга қисқартирилади;
  • қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилади;
  • почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш учун санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилади;
    судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилади;
  • фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилади;

Янги қонун, йўлидан адашган, вояга етмаган қонунбузарларнинг қайтиб тўғри йўлга киришига кенгроқ имкониятлар яратиб беради. Хусусан, унда вояга етмаганлар учун қонунда белгиланган жиноий жазоларни либераллаштириш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, ва судланганлик ҳолатини тугатиш ва судланганликни олиб ташлаш каби ўзгаришлар назарда тутилган.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев фармонига мувофиқ қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилди

Шунингдек, айрим жиноятлар бўйича бериладиган жазоларни енгиллаштириш ҳам назарда тутилган. Масалан, томонларнинг ярашганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш институтини кенгайтириш, ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят таркибларини жиноят тоифасидан чиқариш ва жиноят ишини қўзғатиш фақат жабрланувчининг аризасига кўра амалга ошириладиган жиноят таркиблари рўйхатини кенгайтириш каби чоралар.

Янги қонун, жазо турларини енгиллаштириш билан бир вақтда, Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимига, хорижий мамлакатлар тажрибасини чуқур ўрганиш асосида, 2017 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон қатор ислоҳотлар ўтказиш топширилади.  Хусусан, суд-прокурор ходимлари малакасини ошириш,  раҳбар кадрларни тайёрлаш ва бошқа ислоҳотлар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала