Жамият

Ўзбекистон ва Озарбайжон темир йўл соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

© ady.azВстреча в ЗАО "Азербайджанские железные дороги" с делегацией, возглавляемой первым заместителем председателя Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Содиком Сафоевым
Встреча в ЗАО Азербайджанские железные дороги с делегацией, возглавляемой первым заместителем председателя Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Содиком Сафоевым - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев раҳбарлигидаги делегация "Озарбайжон темир йўллари" ЁАЖ раҳбарияти билан музокаралар ўтказди

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон темир йўл компаниялари ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида протокол имзолади. Бу ҳақда "Озарбайжон темир йўллари" ЁАЖ матбуот хизмати хабар берди.

27 март куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев раҳбарлигидаги делегация "Озарбайжон темир йўллари" ЁАЖ раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Иқтисод
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида темир йўл орқали юк ташиш йўлга қўйилди

"Озарбайжон темир йўллари" раиси Жавид Қурбонов Ўзбекистон делегациясини мамлакат темир йўллар соҳасидаги ислоҳотлар, мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш бўйича ишлар ва келгусидаги режалар билан таништирди.

Томонлар «Озарбайжон темир йўллари» ЁАЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Озарбайжон темир йўл компаниялари ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида протокол имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала